Олтиариқда агросаноат занжирини ривожлантиришга бағишланган амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 16-июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган маҳаллаларда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини яратиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида "Олтиариқ-Агро Стар" МЧЖ томонидан Олтиариқ тумани, “Узумчи” МФЙ, Миришкор кўчасида ташкил этилган музлатгич омборхонада амалий ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарда Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев, “Олтиариқ-Агро Стар” МЧЖ директори У.Бозоров, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла банкирлари ҳамда илғор узумчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда аҳоли хонадонларида музлатгичли омборхона ташкил этишнинг афзалликлари, қурилиш тартиби ҳамда бу борада аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб бориш бўйича тушунтириш берилди.
Бундан ташқари, янгича узум кўчатларини пайвандлаш ускуналари, замонавий қадоқлаш ҳамда узумни қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар билан таништирилди.